“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга қишки таътил мобайнида маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун чегирмалар эълон қилди.
Барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма (SV/VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездларидан ташқари) 2024 йил 23 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар амал қилади.
Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темир йўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда https://eticket.railway.uz сайтидан фойдаланишлари мумкин.
Чипталарни электрон харид қилишда eticket.railway.uz сайти ва “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖнинг мобиль иловаларидан фойдаланиш мумкин.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways талабалар учун авиачипталарга 50 фоизгача чегирма эълон қилганди.