Артикова Ҳафиза Тўймуродовна Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳафиза Артикова 1976 йил 24 декабрда Бухоро туманида туғилган. 1997 йилда Бухоро давлат университетини битирган. Биология фанлари доктори, профессор.
Айни пайтгача у Бухоро давлат педагогика институтининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимова Феруза Баҳодурхонова бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди.