Поиск
RUUZ

Криминал

Хонанда Канизани ҳақорат қилган яна бир йигит жаримага тортилди

Санъаткор судда уни ҳақорат қилганларнинг ҳеч бирини кечирмаслигини, кечиргани сари кўпаётганлигини таъкидлади.

221views0replies
5

Аввалроқ, Канизани ҳақорат қилган Қашқадарёлик 20 ёшли талаба йигит жазолангани ҳақида хабар қилган эдик. Эндиликда Бухоролик йигит ҳам санъаткорни ҳақоратлаб, Instagram саҳифасига ҳақоратли изоҳ қолдирган. 
Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Когон ва Яккасарой тумани судида кўриб чиқилди. 
Суд залида санъаткор Каниза уни ҳақорат қилган инсонларнинг ҳеч бирини кечирмаслигини, кечиргани сари кўпайиб кетаётганини маълум қилди. 
У судьядан 2 млнта обуначисининг ичида уни билиб-билмасдан ҳақорат қилганларга қонуний чора кўришини сўради. 
Шунингдек, Каниза ҳолатни қуйидагича изоҳлади. 
"Агар бу суд залида аёл киши менга қарши турганида, балки тушунар эдим. Лекин ўзбек эркаги мен мусулмонман, деб бир ўзбек аёлини сабабсиз ҳақоратлаб, суд залигача етиб келиши- сизнингча мусулмон эркакнинг ишими? Ишонинг, бу ҳолатга келишни умуман хоҳламас эдим. Ўзимни Ватандошим, миллатдошим билан судлашиб юриш мен учун ачинарли ҳолат. Биз демократик давлатда яшаймиз. Агар қонунимизда замонавий кийиниш ёки рақсга тушиш тақиқланганида, давлатимизда санъаткорлар умуман бўлмас эди". 
Суд қарорига кўра, судланувчи йигит МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан БҲМнинг 20 баравари яъни 6 млн 800 минг сўм жарима жазоси тайинланди.
221views0replies
5

Комментарии