Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида 22 ёшли аёл 20 ёшли танишини Туркияга фоҳишаликка жўнатаётган вақтда ушланди

Ҳолат юзасидан одам саводоси моддаси билан жиноят иши очилди.

123views0replies
0

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан ДХХ Оҳангарон шаҳар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда яна бир шахс одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати. 
Ўтказилган тезкор тадбирда Оҳангарон шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган аёл (Ҳ.Т.) осон пул топиш мақсадида ўзига таниш бўлган 2004 йилда туғилган аёл (З.О.)ни алдаб, мўмай даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатининг Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун жўнатаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланди. 
Маълум бўлишича, аёлни Истанбулда Туркия фуқаролари кутиб олиши зарур бўлган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодекси 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
123views0replies
0

Комментарии