Поиск
RUUZ

Назначения

Ўзбекистоннинг Черногориядаги биринчи элчиси Черногория президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ойбек Шахавиддинов Черногориядан ташқари яна учта давлатдаги Ўзбекистон элчихонаси раҳбари ҳисобланади.

52views0replies
0

Дунё

Ўзбекистоннинг Черногориядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Шахавдинов жорий йил 25 ноябрь куни Черногория президенти Яков Милатовичга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.
Президент қароргоҳида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон-Черногория муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, уларни янги сифат босқичига олиб чиқиш бўйича истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.
Президент Яков Милатович Ўзбекистон халқини ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида эришилган муваффақиятлар билан табриклаб, юртимизга тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилади.
Черногория раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари муҳимлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Черногория ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2006 йил 19 декабрь куни ўрнатилган.
Ойбек Шахавдинов икки томонлама муносабатлар тарихида Ўзбекистоннинг Словениядаги, 23 октябрь куни Хорватиядаги биринчи элчиси бўлди. У 2024 йил март ойида Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси лавозимига тайинланган.
52views0replies
0

Комментарии