Поиск
RUUZ

Криминал

Комил Алламжоновга суиқасд қилишда гумонланиб қидирувга берилган 2 нафар шахс қўлга олинди

Қидирувда бўлган икки нафар шахсларнинг бири Қозоғистонда иккинчиси эса Жанубий Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

423views0replies
0

Interpol

Бош прокуратура томонидан Қибрай туманида Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжоновга содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида ҳодиса содир бўлган жойни ва айбланувчилар бошқарувида бўлган автомашиналарни кўздан кечириш ҳамда улар истиқомат қилган хонадонларда ўтказилган тинтувларда ишга алоқадор бўлган ашёвий далиллар аниқланиб олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ўтказилган тергов ва тезкор–қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этишга алоқадор бўлган жами 7 нафар шахс аниқланиб, 5 нафарига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, шунингдек 2 нафарига нисбатан қидирув эълон қилинган эди.
"Қидирувда бўлган айбланувчи К.С.нинг Қозоғистонда яширинган манзили аниқланиб, унинг иштирокида тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Шунингдек, қидирувда бўлган айбланувчи Жавлон Юнусов Жанубий Корея Республикасида қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда," - дейилади хабарда.
423views0replies
0

Комментарии