Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда подъездларда қаровсиз қолдирилган коляска, самокат ва велосипедлар ИИО ходими томонидан олиб кетилди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди.

27views0replies
0

Видеодан кадр

Куни кеча кўп қаватли турар-жой биноларнинг подъездларида қаровсиз қолдирилган коляска ва велосипедларни ИИО ходимлари олиб кетаётгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати UzNews.uz'га маълумот берди. 

Унга кўра, "қаровсиз қолган коляска, самокат ва велосипедларни ўғрилигини олдини олиш мақсадида яқин орадаги ИИБга олиб келинмоқда"- деди ИИББ Матбуот хизматига раҳбари. 

Шунингдек, ходимлар томонидан олиб кетилган коляска, самокат ва велосипедлар эгаси келганида қайтариб берилиши таъкидланди. 

Эгаларига ҳеч қандай жарима солинмаслиги ва жарима ҳақидаги гаплар ёлғон эканлиги маълум бўлди.
27views0replies
0

Комментарии