Proven Partner бўлиш нима маънони англатади?
Dell Technologies томонидан бериладиган Proven Partner мақоми, Dell технологиялари ва ечимларини чуқур тушунишни намойиш этган, уларни амалда қўллаш тажрибасига эга ва ўз жамоасида Dell Technologies ечимларини татбиқ этиш бўйича сертификатланган муҳандис ва техник архитектураларга эга компанияларга берилади.
Бу мақом Insight Solutions компаниясининг энг юқори сифат стандартларига мувофиқ келишини ва маълумот марказлари инфратузилмаси бўйича комплекс ечимларни таклиф этиш қобилиятига эга эканлигини тасдиқлайди. Бу билан компания мижозларига ишончлилик, самарадорлик ва хавфсизликни кафолатлади.
Бу мижозлар учун қандай аҳамиятга эга?
Proven Partner мақоми Insight Solutions мижозларига қуйидагиларни кафолатлайди:
• Инновацион ечимлар: Биз бозор етакчиси томонидан тасдиқланган ечимларни таклиф этамиз, бу эса инфратузилмани замонавийлаштириш ва унинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
• Профессионал ёндашув: Бизнинг жамоа бизнес талабларига тўлиқ жавоб берадиган ечимларни лойиҳалаш ва жорий қилиш учун зарур тажриба ва билимларга эга.
• Dell Technologies ресурсларига тўғридан-тўғри кириш: компания сўнгги технологиялар, қўллаб-қувватлаш ва эксклюзив воситаларга кириш ҳуқуқига эга, бу эса мижозларни илғор ечимларни татбиқ этувчилар қаторидан жой олишларига имкон беради.
Insight Solutions кўп йиллар давомида IT-инфратузилма ва маълумот марказлари учун ечимлар бўйича ўз компетенцияларини ривожлантириб келмоқда. Dell Technologies Proven Partner Data Center Infrastructure мақомини олиш — компания амалга оширган лойиҳалар, тажрибали жамоамизнинг меҳнати ва муваффақиятли натижаларимиз самарасидир.
Dell Technologies билан шериклик қилган ҳолда ходимларининг компетенцияларини доимий ривожлантиради, энг яхши хизмат кўрсатиш ва мижозларини инновацион IT ечимлар билан таъминлайди ва компания ўз миссиясига содиқ қолади. Proven Partner мақоми компанияга маълумот марказлари соҳасида янги лойиҳалар ва инновациялар устида ишлаш имкониятини яратади.
Insight Solutions — Ўзбекистондаги етакчи IT-интегратор бўлиб, у лойиҳалаш, етказиб бериш, ўрнатиш, ишга тушириш ва техник қўллаб-қувватлашни ўз ичига олган комплекс лойиҳаларни амалга оширишга ихтисослашган. Insight Solutions — Dell Technologies, HPE, Lenovo, Pure Storage, Cisco Systems, Avaya, Huawei, Fortinet, Palo Alto Networks, Oracle, IBM, Broadcom, Nutanix, Veeam каби жаҳон етакчилари билан авторизация қилинган ҳамкор.
Insight Solutions Dell Technologies компанияси билан "Titanium" мақомига эга бўлиб, бу мақомни уч йилдан буён муваффақиятли қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бу Dell Technologies томонидан компанияга бўлган юқори ишончни тасдиқлайди. Шу давр ичида компания бир нечта нуфузли мукофотларни, жумладан Partner of the Year 2022, Innovator of the Year 2023 ва Partner of the Year in Uzbekistan 2024. Бу компаниянинг ютуқларини, шериклик муносабатларига содиқлигини ва кўрсатаётган IT-хизматларининг юқори сифатига ишончни тасдиқлайди.
"Insight Solutions" МЧЖ
Манзил: Тошкент шаҳар, Т. Шевченко кўчаси, 21
Телефон: +99878 120 77 07
e-mail: [email protected]
website: www.insightsi.com
Facebook: Insight Solutions LLC
LinkedIn: Insight Solutions LLC
Instagram: insightsolutions.uz
Телефон: +99878 120 77 07
e-mail: [email protected]
website: www.insightsi.com
Facebook: Insight Solutions LLC
LinkedIn: Insight Solutions LLC
Instagram: insightsolutions.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида