• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 ноября 2024

Тошкентда 7,5 млрд сўмлик "светни" ўғирлаган МЧЖ аниқланди

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

249
0
Ўзэнергоинспекция

Тошкент шаҳрида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 7,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати хабар қилди.

Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида “Ўзэнергоинспекция” Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Яшнобод туманида жойлашган "К.И." МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 7 млрд 528 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

249
0