Поиск
RUUZ

Назначения

Қонунчилик палатасида янги тайинловлар амалга оширилди

Депутат Мавлуда Хўжаева ва Раҳимжон Ҳакимов Спикер ўринбосарлари этиб сайланди.

72views0replies
0

Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрида янги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.
Мажлисга раислик қилиш ваколати Регламентга асосан, Қонунчилик палатасининг янги сайланган Спикерига ўтди ва Нуриддин Исмоилов мажлисни олиб боришни давом эттирди. 
Маълум қилинишича, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг тавсиясига асосан Қонунчилик палатаси томонидан сайланади. 
Ушбу Қонунга кўра, Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони қоида тариқасида 2 нафардан ошмаслиги кераклиги белгиланган. 
Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши қарорини Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши раиси Актам Хаитов ўқиб эшиттирган. Унга кўра, ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Мавлуда Хўжаева Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб кўрсатилди ва овоз бериш йўли орқали сайланди. 
Шундан сўнг, ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Раҳимжон Ҳакимовни Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб кўрсатилди ва овоз бериш йўли орқали сайланди.
72views0replies
0

Комментарии