• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 15 ноября 2024

Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво кутмоқда

Ҳафта охирига келиб кундузи ҳаво ҳарорати +17 даражагача кўтарилади.

212
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ҳафта ўртасида кузатилган совуқдан сўнг, бугун ва яқин кунларда Ўзбекистон бўйича ҳаво аста-секин илиқлашади.

Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +8...+11 даража атрофида бўлади, якшанба куни эса термометр устуни +14...+17 даражагача кўтарилади.

Кечалари ҳарорат бироз секин кўтарилади ва -5...0 даражани, шимолда  баъзи жойларда -2...-1 даражани ташкил этади.

Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб  баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади. 

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб  баъзи жойларга туман тушиши мумкин.  Ҳарорат асосан кечлари -3...0 даражани, кундуз кунлари 15 ноябрда +8...+11 дараж ,  16 ноябрда +11...+13 даража, 17 ноябрда +14...+16 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

212
0