Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдириб, уйини ёқиб юборган эркак бўйича суд бошланди

28 ёшли судланувчига ЖКнинг 5 та моддаси билан айблов қўйилган. Улар орасида номусга тегиш ва қабрни таҳқирлаш моддалари ҳам бор.

527views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Жорий йилнинг 26 июлида Тошкент вилояти Янгийўл тумани Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётганлиги ва хонадондан бир оиланинг 5 нафар аъзосининг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилгани ҳақида хабар бергандик. Ўшанда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилган. 
Олий суд хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан айбланаётган эркак бўйича суд иши бошланган. 
1995 йилда туғилган эркакка Жиноят кодексининг 97 (қасддан одам ўлдириш), 118 (номусга тегиш), 134 (қабрни таҳқирлаш), 164 (босқинчилик) ва 173 (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) моддаларида назарда тутилган жиноятлари бўйича айблов қўйилган.
Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
527views0replies
0

Комментарии