• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 ноября 2024

1 январдан бошлаб, донорларга 5,6 млн сўм мукофот пули берилади

Шавкат Мирзиёев донорларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор таклифлар билан танишди.

443
0
qonber.uz

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Таъкидланишича, жами онкологик касалликларнинг ўртача 20-25 фоизи аёллардаги кўкрак бези ва бачадон саратонига тўғри келади. Шу боис бу борада скринингларни кенгайтириш ва уларнинг реестрини юритиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил қилинади. Марказга 2025 йил 1 январдан бошлаб, оригинал дори воситалари ва ёпиқ турдаги лаборатор ускуналар учун сарфлов воситаларини бевосита ишлаб чиқарувчидан тўғридан-тўғри харид қилишга рухсат берилади.

Қайд этилишича, донорларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади. Аввалроқ, донорларга бериладиган мукофот пули уч баробарга оширилиши ҳақида хабар қилган эдик. 

“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони олганларга бир йўла бериладиган пул мукофоти БҲМнинг 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади. Уларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади, давлат сиҳатгоҳларида даволаниш навбатсиз бўлади.

Ушбу янги тизим келгуси йил 1 январдан жорий қилиниши белгиланди.

443
0