Поиск
RUUZ

Криминал

Сурхондарёда ўз опасини ўлдирган укага суд ҳукми ўқилди

Судланувчи ука опасининг бегона эркак билан ишқий муносабатда бўлганлиги сабаб уни ёғоч бўлаги билан калтаклаган.

349views0replies
0

Маълум қилинишича, мазкур бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг август ойида Музработ туманида содир бўлган. 
Судланувчи ука ўз опасини бегона эркак билан ишқий муносабатда бўлганлиги учун ёғоч бўлаги билан уриб, унга оғир тан жароҳатлари етказган. Опаси олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. 
Ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Музработ тумани судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.  
Суд мажлисида судланувчи ука айбига тўлиқ иқрор бўлиб, пушаймонлигини билдирган. 
Суд ҳукмига кўра, судланувчи йигит ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "ж" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 85-моддаси тартибида 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
349views0replies
0

Комментарии