Поиск
RUUZ

Политика

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Давлат раҳбарининг Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

81views0replies
10

Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбари Озарбайжон етакчисини БМТнинг Иқлим бўйича саммити (CОП29) муваффақиятли ташкил этилгани билан самимий муборакбод этди.
Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йилида ҳамкорлик юксак даражага етгани мамнуният билан қайд этилди.
Товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда, автомобилсозлик, тўқимачилик, электротехника, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва шаҳарсозлик ҳамда бошқа йўналишларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.
Афғонистоннинг иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга қаратилган амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Фаол маданий-гуманитар ва ҳудудлараро алмашинувни давом эттириш, шунингдек, 2025 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш доирасида кенг қамровли тадбирлар дастурини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув доирасида Хонканди шаҳрида қўшма тикувчилик фабрикасини ишга тушириш маросими ҳам бўлиб ўтди.
81views0replies
10

Комментарии