Поиск
RUUZ

Общество

Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарзни ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини олдиндан тўлашдан озод этилди

Президент кўп квартирали уйларнинг бошқарув органларини коммунал хизматлар учун қарздорликни ундириш бўйича даъволар беришда дастлабки давлат божини тўлашдан озод қилувчи қонунни имзолади.

95views0replies
0

UzNews.uz

Ҳужжатга кўра, "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фуқаролик ишлари бўйича судларга ва иқтисодий судларга улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида даъво, ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилганда давлат божини олдиндан тўлашдан озод этишни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Уларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, ушбу шахслардан давлат божини ундириш қаноатлантириш рад этилган талаблар миқдорига мутаносиб бўлади.
Шунингдек, Фуқаролик процессуал кодексига кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш тўғрисида суд буйруғини бериш тўғрисидаги ариза билан фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилинганда аризага илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини белгилашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Энди қуйидагиларни ҳам тақдим этиш зарур:
• кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари умумий йиғилишининг кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисидаги қарори нусхаси;
• кўп квартирали уйни бошқариш шартномаси нусхаси - кўп квартирали уйни бошқариш шартномаси асосида кўп квартирали уйни бошқариш органи томонидан амалга оширилганда;
• қарздорлик ҳосил бўлган даврни кўрсатган ҳолда қарздорликни ҳисоблаш;
• қарздорга қарзни узиш тўғрисидаги талаб топширилганлигини тасдиқловчи маълумотлар.
95views0replies
0

Комментарии