Поиск
RUUZ

Политика

Ғазо сектори ва Ливанда бегуноҳ болалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари Туркий давлатлар ташкилоти кенгашидаги мажлисда нутқ сўзлаб, қатор масалаларга тўхталиб ўтди.

55views0replies
10

Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида ўтказилган саммитни юксак даражада ташкил этилгани ва кўрсатилаётган анъанавий меҳмондўстлик учун Қирғиз Республикаси Президени Садир Жапаровга самимий миннатдорлик билдирди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ташкилот доирасида сиёсий ва хавфсизлик масалаларида мулоқотларни тизимли давом эттириш, халқаро муаммолар бўйича якдил ва аниқ позицияни фаол илгари суриш мақсадга мувофиқ.
"БМТнинг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз",- деди Шавкат Мирзиёев.
"Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир.
Кейинги ҳафта Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон давлатлари саммитида бу муаммога аниқ сиёсий ечим топилишига умид қиламиз.
Хавфсизлик ҳақида тўхталганда, Афғонистон масаласи Ташкилотимиз доирасида доимо диққатимиз марказида бўлиши лозим. Бу борада вазирлар ва экспертлар даражасидаги мунтазам мулоқот механизмини йўлга қўйиш муҳимдир.
Афғонистондаги ўткир муаммоларни ҳал этишда амалдаги ҳукуматга ёрдам кўрсатиш, бу давлатни минтақавий иқтисодий жараёнларга кенг жалб этиш, ижтимоий ва инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқариш масалалари албатта кўриб чиқилиши лозим, деб ҳисоблаймиз",- дея таъкидлади Мирзиёев.

55views0replies
10

Комментарии