Аввалроқ, aвтобус салон қисмининг ойнасига аёллар ва эркаклар жойлашуви кўрсатилган постер жойланганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Расмда аёлларнинг жойи олдинда, эркакларники эса орқада жойлашганлиги ёзиб қўйилган. Тармоқ фойдаланувчилари ушбу постер 765-сонли aвтобус ҳайдовчиси томонидан жойланганлигини таъкидлаган.
Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ўрганиш ишларини олиб бориб, расмий муносабат билдирди.
Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида aвтобус салонида жойлаштирилган кузатув камерасидаги тасвирлар текшириб чиқилган.
Маълум бўлишича, икки нафар номаълум фуқаро автобусга чиқиб, салоннинг ички қисмида аёллар ва эркаклар жойи ажратилганлигини тарғиб қилувчи постерни ёпиштириб, уни шахсий телефонига суратга олганлиги ва автобусдан тушиб кетганлиги аниқланди.
"Мазур икки фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш ва қилган хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда уларга қонуний жазо чораларини қўллаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат йўлланган",- дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, шу каби ҳолат Самарқандда рўй берганлиги ва ҳайдовчига нисбатан интизомй жазо чораси қўлланилгани ҳақида хабар қилган эдик.