• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 2 ноября 2024

Фарғонада Spark йўловчиси автобус ҳайдовчиси билан жанжаллашди (видео)

Автобус Spark’нинг йўлини тўсиб қўйганлиги учун автомашина йўловчилари автобус ҳайдовчиси билан уришиб, уни ҳақоратлаган.

2 ноября 2024
268
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасида жанжал акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга бўлган эди. 

Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон тумани Сулаймон маҳалласида содир бўлган. 

Аниқланишича, йўловчи ташувчи автобус фуқаронинг бошқарувидаги Spark автомашинанинг йўлини тўсиб қўйган. Натижада енгил автомобилдаги 2 нафар шахслар автобус ҳайдовчиси ҳамда йўловчиларига нисбатан қўпол муомалада бўлган. 

Жамоат жойида тартибни бузган мазкур шахсларга нисбатан МЖтКнинг 193-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди.

2 ноября 2024
268
0