Поиск
RUUZ

Реклама

Тошкент халқаро тўқимачилик саноати марказига айланиши кутилмоқда: Heimtextil Uzbekistan, Texworld Tashkent ва Apparel Sourcing Tashkent кўргазмалари

2024 йил 6-8 ноябрь кунлари CAEx Uzbekistan кўргазма марказида учта йирик халқаро кўргазма: Heimtextil Uzbekistan, Texworld Tashkent ва Apparel Sourcing Tashkent ўтказилади.

156views0replies
0

Ушбу тадбир Марказий Осиёдаги энг йирик кўргазма майдонларидан бирида мато ва тикув саноати мутахассислари учун янги тенденцияларни муҳокама қилиш ва бизнес алоқаларини ўрнатиш учун ноёб имконият бўлади.
Кўргазмалар Италия, Германия, Бельгия, Руминия, Швейцария, Россия, Ҳиндистон, Туркия, Хитой ва Ўзбекистондан 250 дан ортиқ экспонентларни бирлаштиради, умумий майдони 4000 м.кв.дан ортиқ бўлади. Дунёнинг турли мамлакатларидан 10,000 га яқин меҳмон келиши кутилмоқда, жумладан, Европа бўйича етакчи баерлар.
Heimtextil Uzbekistan 1971 йилдан бери ўтказиб келинаётган Европанинг мато ва ички материаллар кўргазмаси. Texworld Tashkent мода кийимлари учун кенг ассортиментда матолар, ип ва аксессуарларни намойиш қилади. Apparel Sourcing Tashkent энг яхши тайёр кийим ишлаб чиқарувчиларни йиғади ва аутсорсинг ҳамда инновацион ишлаб чиқариш усулларига эътибор қаратади.
Кўргазмаларда Accessories Sourcing Club, Futura Leathers Spa, Ziyaoğlu, Uztex Group, Bunyodkor LLC, Urganch Bahmal, Navbahor Tekstil, Terry Jar Textile, Mark Formelle IT, Zelal Tekstil, Nil-Granit ва бошқа кўплаб компаниялар иштирок этади. Тадбир доирасида мутахассислар барқарор ривожланиш ва замонавий технологиялар мавзусида семинарлар ва панел муҳокамалари ўтказадилар.
Бундай кўргазмалар экспортни ривожлантиришда муҳим ўрин тутади, айниқса мато саноати халқаро бозорларни кенгайтириш ва янги шериклар излаш учун зарур. Улар бизнес алоқаларини ўрнатиш, тажриба алмашиш ва илғор ечимларни жорий этишга ёрдам беради, бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон бозоридаги ўрнини мустаҳкамлашга олиб келади.
Махсус кўргазмалар учун эксклюзив Trendbook ишлаб чиқилган – Ўзбекистонда уй матолари, тўқималар ва кийимдаги модавий тенденциялар концепцияси. Ўзингизга хос коллекцияларни яратишда илҳом берувчи манба.
Меҳмонлар учун бепул шаттл хизмати ташкил этилган.
Сана: 2024 йил 6-8 ноябрь;
Манзил: CAEx, Тошкент шаҳри;
Рўйхатдан ўтинг ва кўргазмага бепул  чиптага эга бўлинг. 
Шошилинг, жойлар чекланган!
Реклама ҳуқуқлари асосида
156views0replies
0

Комментарии