Ўзбекистонга кириш учун "Ғишткўприк" чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг оёғи ва ички кийимларига скотч билан ўраб яширилган умумий оғирлиги 450 грамм заргарлик буюмларини фош этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
"Дастлабки ҳисоб китобларга заргарлик буюмларининг қиймати 380 млн сўмни ташкил қилмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда," - дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, амалдаги тартибларга мувофиқ, жисмоний шахслар божхона чегараси орқали божхона тўловларисиз, йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда умумий оғирлиги 65 граммдан кўп бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини олиб киришлари мумкин.