Поиск
RUUZ

Реклама

Uzum Bank Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун Visa карталарини расмийлаштиришни бошлади

30 октябрда Uzum Bank Ўзбекистон фуқароларига Visa халқаро тўлов тизимининг Uzum виртуал картасидан фойдаланиш имкониятини тақдим этди. Иловада картани расмийлаштириш атиги бир неча дақиқа вақт олади, хизмат кўрсатиш ва картани тўлдириш эса бепул.

168views0replies
0

Синов даврида мамлакатнинг 250 000 дан ортиқ аҳолиси Uzum картани аллақачон очган ва ундан фаол фойдаланмоқда.
Uzum карта дўконлар ва онлайн-хизматларда харидлар учун тўловни амалга ошириш, кешбек ишлаш, пул ўтказиш ва нақд пул ечиб олиш имконини беради. UZCARD ва HUMO карталарига йил сўнгига қадар комиссиясиз пул ўтказиш мумкин. Uzum карталари орасида пул ўтказмалари — доимо бепул.
Тез орада Uzum Bank мижозлари нафақат виртуал, балки Uzum пластик картасига ҳам буюртма беришлари мумкин. У рақамли версиянинг афзалликларини сақлаб қолган ҳолда, оффлайн операциялар жумладан, мамлакат ва хорижда тўлов қилиш ва нақд пул ечиб олиш имкониятларини кенгайтиради.

"Uzum карта рақамли сервислар экотизимимизнинг молиявий марказига айланади. Бу Uzum Bank’нинг биринчи маҳсулоти бўлиб, биз уни ўз IT-инфратузилмасиз асосида ишлаб чиқдик ва кенгайтирмоқдамиз. Биз учун Ўзбекистон аҳолиси эҳтиёжларига мос келадиган технологик сервис яратиш жуда муҳим. Бунинг учун биз ёпиқ синов ўтказдик ва мижозларнинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда маҳсулотни тўлиқ ишлаб чиқдик, биз республиканинг барча аҳолиси учун картани расмийлаштиришдан мамнунмиз”, – дейди Uzum Fintech бош директори Егор Абраметс.

Мижозлар Uzum картани мавжуд лимитдан 25 млн сўмгача микроқарз орқали тўлдиришлари ҳамда ундан одатий пул сифатида: харидлар учун тўлов, пул ўтказиш ва нақд пул ечиб олиш учун фойдаланишлари мумкин. Visa асосидаги Uzum карта Uzum Market ва Uzum Tezkor билан интеграция қилинган. Бунинг эвазига банк мижозлари Uzum экотизимининг барча афзалликлари ва махсус таклифларидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар.
Маълумот учун
Uzum Bank — Uzum миллий рақамли экотизимига қарашли интернет-банк. Узум Банк ёрдамида миллионлаб фойдаланувчилар ўз маблағларини бошқаради: товарлар, хизматлар учун тўловлар маиший тўловларни амалга оширади, харидлардан кешбек олади, пул ўтказади ва нақд пул ечиб олади. Uzum Nasiya билан интеграция банк мижозларига насия ва микроқарзлар учун 25 миллион сўмгача лимит ва қулай тўловлардан фойдаланиш, Uzum Tezkor ва Uzum Tezkor билан эса Узум экотизимининг қўшимча бонуслари ва афзалликларидан баҳраманд бўлиш имкониятини тақдим этади.
* — 2024 йил 31 декабрга қадар UZCARD ва HUMO карталарига ойига 100 000 000 сўмгача ўтказмалар комиссиясиз.
Реклама ҳуқуқлари асосида
168views0replies
0

Комментарии