Поиск
RUUZ

Реклама

Махсус танлов: Sharh иловасида 10 тагина шарҳ ёзиб қимматбаҳо совғаларга эга бўлинг

Sharh — Ўзбекистондаги турли компанияларнинг хизмат ва маҳсулотлари ҳақида фойдаланувчиларнинг фикрини бир жойга жамловчи илова ҳисобланади. Samsung Galaxy S24, Samsung Galaxy A ва Galaxy Watch каби қимматбаҳо совринларни ютиб олиш имконияти учун 10 та шарҳ қолдиринг.

92views0replies
0

Ҳозирда одамлар бирор хизматдан фойдаланишдан олдин мисол учун сартарошхона, тамаддихона ёки кафе, ресторанга бориш олдидан у ҳақида изоҳларни ёки танишларининг фикрини билишга қизиқишади. Шу фикр- мулоҳазалардан келиб чиқиб маълум бир хизматни танлашади.
“Cоmmeta” экотизими бунинг учун энг зўр ечимни таклиф қилади. “Sharh” платформаси турли хил хизмат токи муассасаларни танлашда ҳаётий ва ҳаққоний шарҳларга асосланган рейтинг тизими орқали холис тавсияларни беради. Бу ерда сиз тез ва ишончли маълумотлардан фойдаланишингиз мумкин бўлади.
Шу билан бирга ушбу илова фойдаланувчиларга турли компаниялар ва маҳсулотлар ҳақида ўз тажрибаларини баҳам кўришда ҳам ёрдам беради.
Ҳозирги кунга келиб, ушбу иловада 9 000 дан ортиқ турли компаниялар бўйича шарҳ ёзиб қолдириш имконияти мавжуд. Хусусан, Xalq Banki, Payme, TBC Bank, Evos, Mohirdev ва бошқа машҳур брендлар иловадан расмий рўйхатдан ўтган.
Фойдаланувчиларнинг сони эса 70 000 га етган бўлиб, улар томонидан шу кунга қадар 400 000 дан ортиқ шарҳлар қолдирилган.
Эндиликда платформа фойдаланувчилари шарҳ қолдириб, қимматбаҳо совғаларга эга бўлиш имкониятига эгалар. Танловда иштирок этиш учун ушбу талабларни кетма-кетликда бажаришингиз зарур:
1. “Sharh” иловасини юклаб олинг ва рўйхатдан ўтинг;
2. 10 та категориялардаги маҳсулот ёки хизматлар ҳақида 10 та шарҳ қолдиринг;
3. “Сўз устаси” унвонини қўлга киритинг – 10 та шарҳ қолдириш орқали ушбу унвонга эга бўласиз;
Танловнинг якуний шарти сифатида ёзган шарҳингизни “Sharh” иловасининг “улашиш” тугмаси орқали Instagram саҳифангиз сторйъсига @sharh.commeta саҳифасини белгилаб, улашинг.
Батафсил маълумот ушбу видеода
Шарҳларингиз “Sharh” иловасининг қонун-қоидаларига мос ҳолатда ёзилиши зарур. Улар:
  • Маҳсулот ёки хизмат ҳақида ўз тажрибангизни тўлиқ (сизга манзур келган жиҳатлари ёки сизга қийинчилик туғдирган ҳолатлар) баён қилишингиз зарур;
  • Компаниянинг устувор томонлари, камчиликлари ёки сизга ёққан жиҳатларини ёзишингиз керак;
  • Ноаниқ шарҳлар қолдирманг. Мисол учун: “Жудаям зўр” шарҳи мавҳум бўлганлиги сабабли қабул қилинмайди.
Совғалар:
  • Samsung Galaxy S24;
  • Самсунг Galaxy A55;
  • Galaxy Watch 7.
Танлов 28 октябрь санасидан 15 декабрь санасига қадар давом этади. Ғолиблар 22 декабрь куни Instagram тармоғида жонли эфир орқали аниқланади.
Бу танлов нафақат қимматбаҳо совғалар ютиш имкониятини тақдим этади, балки сиз ушбу танловда иштирок этиш орқали бизнес эгаларига ўз камчиликларини яқиндан билишларига ёки бўлмаса ижобий шарҳлар орқали яна-да кўпроқ мижозларга эга бўлишларига кўмак берасиз. Бундан ташқари инсонларнинг ўз танловларини тўғри қабул қилишларига ҳам ўз ҳиссангизни қўша оласиз.
Танловда ғолиб чиқиш учун имкониятларингизни синаб кўринг ва Шарҳ иловаси орқали атрофингиздаги инсонларга манфаатли бўлинг!
Реклама ҳуқуқлари асосида
92views0replies
0

Комментарии