Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб эътироф этилди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар қилди.
Асос қилиб “YANDEX EATS” МЧЖ ХК ва “YANDEXGO UB” МЧЖларнинг бу соҳаларда устун мавқега эришилгани ҳақидаги хабарномалари белгиланган.
"Қўмита “YANDEXGO UB” МЧЖ ва “YANDEX EATS” МЧЖ ХKлар томонидан янги тартибга солиш ҳужжатлари талабларини бажарилишини олқишлайди", - дейилади хабарда.
Шунингдек, Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа операторлари уларнинг фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади.