Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХХ хабарига кўра, жорий йилнинг 15 октябрь куни соат таҳминан 12:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани "Найман" МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда хайдовчи 1989 йилда туғилган М.З “Ваз 2101” русумли транспорт воситасида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, қарама-қарши йўналишга чиққн ҳола светафор чироқларига амал қилмасдан харакатланиб келаётган вақтида ушбу йўлга қўшилиш мақсадида ички кўчадан чиқиб келган хайдовчи 1987 йилда туғилган Қ.Қ бошқарувидаги "Нива" русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
Ушбу ЙТҲ натижасида, “Ваз 2101” русумли автомобиль йўловчиси 2009 туғилган А.З. енгил тан жароҳати олиб, туман шифоҳонасига мурожаат қилган.
Мазкур холат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.