• 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 592 сум
    -84.4
  • 14 822 сум
    -153.86
  • 160 сум
    -1.38
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 9 октября 2024

Андижонда Onix автомобили анҳорга тушиб кетди

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

347
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоғида Андижонда Onix сувга тушиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, 2024 йил 8 октябрь куни соат 14:00 ларда Андижон шаҳар Ю.Отабекова ҳамда Шаҳидтепа кўчалари кесишган чорраҳа олдидаги овқатланиш шохобчаси автотураргоҳидан 1973 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.О. ўзининг Onix русумли транспорт воситасида орқага ҳаракатланаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, ушбу жойдаги анҳорга тушиб кетган.

Ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган, транспорт воситаси махсус техникалар ёрдамида анҳордан чиқарилган.

347
0