Маълум қилинишича, Бухоро вилоятининг Бухоро шаҳрида яшовчи асли Сурхондарёлик бўлган аёл жорий йилнинг 4 октябрь куни ўзининг 3 ёшли фарзандини уриб, ўлдирган. Бу ҳақда "Замон" дастури хабар қилди.
Қўшниларидан бири бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади.
"Нега бу аёл одамлардан қочади, дея у аёл билан самимий суҳбатда бўлишга ҳаракат қилганман. Бир неча маротаба уйига овқат кўтариб ҳам кирмоқчи бўлдим. Аммо эшикни тақиллатсангиз, очмайди. Бақириб боласини уришганида, мен бу болани мактаб ёшида деб ўйлардим. Сабаби "Сумканг қани, кийимларинг қани? Нега кир қилдинг?",- дея койирди. Ижтимоий тармоқлардан кўрдимки, бу болакай ҳали 3 ёш ҳам эмас. Руҳий ҳолати ёмон деб бўлмасди. Чунки уйидан ортиқча гап-сўз чиқмаган. Аммо жуда қаттиққўл ва меҳрсиз она дея оламан,- дейди у.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан аёлга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2 - қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.