• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 6 октября 2024

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонасига янги элчи тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган Алишер Тўхтаев Ойбек Усмонов ўрнини эгаллади.

274
0
Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистоннинг Покистонга янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Тўхтаев Исломободга етиб келди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Алишер Тўхтаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

Тўхтаев бунгача Ташқи ишлар вазирлиги, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Президент Администрациясида масъулиятли лавозимларда ишлаган.

Шунингдек, янги тайинланган элчи Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари уюшмасида ҳам аввал маслаҳатчи, сўнгра раис ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Алишер Тўхтаев 2021–2024 йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Ойбек Усмонов ўрнига тайинланган.

274
0