Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви ва ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилиши муносабати билан Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Uzbbekistan Airports Матбуот хизмати хабар қилди.
Бугун, 2 октябрь куни қуйидаги рейслар бекор қилинди:
- "Flynas" авиакомпаниясининг KNE633/634 Жидда – Тошкент – Жидда ва KNE651/652 Жидда – Наманган – Жидда йўналишида;
- "Qeshm Air" авиакомпаниясининг QSM2143/2142 Теҳрон – Тошкент – Теҳрон йўналишида.
Ушбу рейслар ҳақида батафсил маълумот олиш учун авиакомпания вакилларига мурожаат қилиш тавсия этилади.