Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда 11-синф бола футбол дарвозаси босиб қолиши оқибатида вафот этди

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.

386views0replies
0

UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 27 сентябрь куни Олмазор тумани 134-умумтаълим мактаби ҳудудида содир бўлган.
Шу куни тумандаги 133- умумтаълим мактабининг 11-А синф ўқувчиси 2007 йили туғилган йигит М.А. соат 20:00 ларда овқатланишга, ундан сўнг 21:00-22:00 ларда 5 та синфдоши билан Олмазор тумани 134- мактаб спорт майдонига футбол ўйнагани боришган. Футбол ўйнаб бўлгандан сўнг, кетмоқчи бўлиб туришганда, М.А. футбол дарвозасига осилиб, мувозанатни ушалолмай чалқанча йиқилган. Натижада, устига дарвоза тушиб, бола дарвоза тагида қолган.
Ўқувчилар дарвозани кўтариб, тез ёрдам чақиришган. Тез ёрдам ходимлари болани шифохонага олиб кетаётган вақтда у “қорин ёпиқ жароҳати, жигар ёрилиши, жигар венаси узилиши, ички қон кетиши, травматик шок” ларининг натижасида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
386views0replies
0

Комментарии