Поиск
RUUZ

Реклама

Келажак аллақачон Ўзбекистонда: HiTech Robotics компанияси барча турдаги робототехника учун буюртмаларни қабул қилишни бошлайди

Сотувда аллақачон сунъий интеллектга асосланган робот-официантлар, барменлар, маслаҳатчилар, робот-итлар ва бошқа «ақлли» ёрдамчилар мавжуд.

52views0replies
0

Одатий вазифаларни автоматлаштириш, қулайлик ва юқори самарадорлик — кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмидир, уларсиз замонавий инсон ҳаётини тасаввур қилиш қийин. Бу хусусиятларнинг барчасини бизнинг ҳаётимиз ва бизнес жараёнларимизга жадал интеграциялашаётган роботлар ўзида мужассам этади.
Ўзбекистон бозорида робототехниканинг биринчи ва ягона етказиб берувчиси HiTech Robotics бўлиб, у ўтган йилнинг 27 сентябрида ўз фаолиятини бошлаган ва шу кунгача мижозларнинг турли сўровларини муваффақиятли бажармоқда. Компания МДҲ мамлакатларига «ақлли» техникани етказиб бериш орқали ташқи бозорларда ҳам салоҳиятни фаол равишда оширмоқда. Робототехника сунъий интеллект асосида ишлайди — бу инсон омилини истисно қиладиган, юқори даражадаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлайдиган илғор технология.
HiTech Robotics томонидан тақдим этилган маҳсулотлар орасида — ресторан бизнесида юқори талабга эга бўлган робот-официантлар, барменлар ва баристaлар бор. Бундай робототехникадан фойдаланиш иш кучи харажатларини камайтиришга, хизмат кўрсатиш тезлигини оширишга, гигиена ва хавфсизлик даражасини оширишга ёрдам беради, шунингдек, ташриф буюрувчилар учун ноёб тажрибага айланади.
Шунингдек, сотувда тижорат консьерж-роботлар ва инсон билан интерактив мулоқотни амалга оширишга қодир робот-маслаҳатчилар мавжуд. Улар нафақат саволларга жавоб беришлари, балки мижозларнинг хоҳиш-истакларини эслаб қолишлари, энг мос тавсияларни танлашлари, одамларга бино ичида ҳаракат қилишларига ёрдам беришлари ва бошқа ишларни бажаришлари мумкин. Асосий афзаллик шундаки, бундай роботлар ҳар қандай вазифани 24 соат давомида бажариши мумкин.
HiTech Robotics мижозлари, айниқса, сунъий интеллектга эга уй ҳайвонлари-роботларни яхши кўришади. Улар уй ҳайвонларига хос бўлган кўплаб фазилатларга эга: юришни, атрофдаги предметларни «кўришни», юзларни танишни, буйруқларга риоя қилишни биладилар. Бироқ, роботларда катта афзаллик бор: улар кундалик парвариш қилишни талаб қилмайди ва аллергияни чақирмайди. Бу йилги сотувлар хити — нафақат кўплаб оилаларнинг тўлақонли аъзоларига, балки кундалик ҳаётда ажралмас ёрдамчиларга айланган бионик робот-итлардир.
Ҳозирда компания ўзининг Doppi bot 1.0 флагман роботини молиялаштириш ва ишлаб чиқаришни бошлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ушбу робот мустақил ўрганиш қобилиятига эга бўлиши ва уйда ҳам, жамоат жойларида ҳам кенг кўламли вазифаларни бажариши кутилмоқда.
HiTech Robotics мутахассислари ҳар бир мижозга алоҳида ёндашувни таклиф қилишади: улар тўғри робототехника моделини танлаш бўйича маслаҳат беришади ва турли соҳаларда, шу жумладан тиббиёт ва саноат соҳаларида роботларни етказиб бериш бўйича сўровларни мамнуният билан қондиришади.
Телефон: +998 (88) 455 78 88
Реклама ҳуқуқи асосида
52views0replies
0

Комментарии