Поиск
RUUZ

Реклама

Венгрияда байрам мўъжизалари: Рождество ярмаркалари ўзбекистонлик сайёҳларни кутмоқда

Рождество ярмаркалари – бу чироқлар, ифорлар ва байрамона кайфиятга тўла ҳақиқий мўъжиза. Ноябрь ойидан Будапешт қишки эртакка айланади ва эсда қоларли таассуротлар улашади. Тошкентдан тўғридан-тўғри парвозлар ушбу мўъжизаларга осон етиб олишга ва Европа марказида эсда қоларли кунларни ўтказишга имкон беради.

162views0replies
0

Сентябрь якунланяпти, ташқарида ҳали кузнинг илиқ ҳавоси бўлса ҳам, қишки байрамлар ҳақида ўйлашнинг айни вақти. Рождество ва Янги йилга саноқли ойлар қолмоқда, агар сиз ушбу сеҳрли вақтни ҳақиқатдан ҳам эсда қоларли ўтказишни орзу қилаётган бўлсангиз, қишки саёҳатлар учун тайёргарликни ҳозирдан бошлаш керак. Байрамлардан анча аввал авиачипталар ва меҳмонхоналарга талаб ортиб кетади, шунинг учун ҳамма нарсани олдиндан режалаштириб қўйиш мақсадга мувофиқ.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ҳам бир неча кун давом этадиган тадбирлар ўтказиш оммалашиб бормоқда. Марказий майдонлар ва боғларда ёрқин арчалар ўрнатишмоқда, шоу ва концертлар ўтказилмоқда, шунингдек, фуд-траклар ҳам ишлайди. Аммо ўзбекистонликлар учун Рождество ярмаркаларига ташриф мутлақо сеҳрли тажриба бўлиши мумкин, чунки кўпчилик учун бу фақат Янги йил фильмларидан таниш бўлган нарсадир.
Европадаги бундай машҳур йўналишлардан бири Венгрия бўлиб, унинг Рождество ярмаркалари ҳар йили минглаб сайёҳларни жалб қилади. Qanot Sharq авиакомпаниясининг Тошкент – Будапешт йўналиши бўйича тўғридан-тўғри парвозларининг йўлга қўйилиши ушбу йўналишни ўзбекистонлик сайёҳлар учун қулай ва осон қилади.
Асосий Рождество ярмаркалари
Энг машҳур ва оммабоплардан бири – бу Vörösmarty Tér даги Рождество ярмаркаси. Бу Венгрия пойтахтидаги байрамнинг юраги бўлиб, у ерга маҳаллий аҳоли ҳам, бутун дунёдан келадиган сайёҳлар ҳам йиғилади.
Майдон ҳақиқий эртак шаҳарчасига айланиб, ҳар бир бурчак байрам ва мўъжиза кайфияти билан тўлиб-тошади. Ёғоч павильонлар ёрқин чироқлар билан безатилади.
Яна бир ёрқин Рождество ярмаркаси Стефан базиликаси олдида бўлиб ўтади. Бу жой ўзининг кенг қамровли ва байрамона муҳити билан машҳур. Ушбу ярмарка 2019, 2021, 2023 ва 2024 йилларда Европадаги «Энг яхши Рождество ярмаркаси» мукофотини қўлга киритган. У Европадаги энг чиройли ва диққатга сазовор Рождество ярмаркаларидан бири ҳисобланади.
Рождество чироқлари ёруғлигидаги улуғвор базилика ажойиб кўринади, майдонда жойлашган муз майдони эса ҳар қандай ёшдаги меҳмонлар учун асосий кўнгилочар жойга айланади.
Шунингдек, бу ерда ўзининг гўзаллиги билан ҳайратда қолдирадиган базилика фасадида чироқлар шоусидан завқланиш мумкин.
Хотиржам ва аутентик муҳитни ёқтирадиганлар Обуда туманидаги ярмаркага бориши мумкин. Будапештнинг ушбу тумани қадимий тарихга эга бўлиб, унинг қадимий майдонлари Рождество ярмаркаси учун идеал фон яратади. Бош майдонда чироқлар билан безатилган ёғоч павильонлар ўрнатилган. Бу ерда ҳар бир хоҳловчи кичик муз майдонида учиши мумкин.
Újpest Advent Market Будапешт марказидаги йирик Рождество ярмаркаларига нисбатан анча тинч ва ёқимли муҳити билан ажралиб туради. Бу ерда сайёҳлар камроқ, бу эса байрамдан шовқинсиз ва гавжумсиз завқ олиш имконини беради. Ушбу тинчлик туфайли бозор маҳаллий аҳоли орасида жуда машҳур, шунингдек, егулик ва сувенир нархлари ҳам арзонроқ.
Анъанавий таомлар ва сувенирлар
Ҳеч қандай ярмарка мазали таомларсиз ўтмайди, сайёҳлар учун эса бу Венгриянинг машҳур таомларини бир жойда татиб кўриш учун идеал имконият. Бундай таомлардан бири лангош, уни одатда пишлоқ, сметана ёки саримсоқ соуси билан беришади. Албатта, нондаги гуляш ва паприка ифори билан бўлган Дебрецен сосискаларини татиб кўриш керак.
Десерт сифатида ўзингизни кнедликлар – ширин хамир шарлари, крокетлар, шунингдек, творог ёки мевалар билан тўлдирилган юпқа блинлар билан хурсанд қилишингиз мумкин. Кремешни ҳам четлаб ўтмаслик керак, бу хамир қатламлари орасидаги крем бўлиб, у кўпинча ширинликларни севувчилар орасида энг яхши танлов бўлади. Совуқ ҳавода исинишга эса ёрқин ҳидли глинтвейн ёрдам беради. Венгрия таомларининг нархи 3 евродан бошланади.
Егуликдан ташқари Будапешт ярмаркаларида кўплаб совғаларни топиш мумкин. Уларнинг орасида анъанавий нақшлар билан безатилган керамика буюмлари, шишадан қўлда тайёрланган сувенирлар, тўқилган буюмлар ва ёғоч ҳамда чармдан ясалган аксессуарлар бор.
Меҳмонлар орасида, айниқса, муаллифлик безаклари ва халқ амалий санъатининг нодир маҳсулотлари жуда машҳур. Сувенирлар нархи 5 евродан бошланади, бу эса уларни ҳар қандай бюджет учун қулай қилади.
Сайёҳларга эслатма
Венгриядаги Рождество ярмаркалари ноябрь ойининг ўрталарида иш бошлайди, айримлари эса ҳатто ойнинг биринчи кунларидан бошланиб, шаҳарларни ҳақиқий қишки эртакка айлантиради. Qanot Sharq авиакомпаниясининг Тошкент ва Будапешт ўртасидаги тўғридан-тўғри парвозлари очилиши билан саёҳат янада осонлашди.
Парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади, бу эса таътил кунларини танлашда енгиллик беради. Бу саёҳатни олдиндан режалаштириш имконини беради: виза учун ариза топшириш, ярмаркалар яқинида меҳмонхона банд қилиш ва must visit жойлар рўйхатини тузиш.
Венгрияга байрам мавсумида ташриф буюриш имкониятини қўлдан бой берманг, бу вақтда шаҳар ўзгача гўзал бўлади.
Рейслар ва чипталар нархи ҳақидаги маълумотни +998 71 227 93 07, +998 71 227 57 71 телефон рақамлари орқали ёки авиакомпания сайтидан олиш мумкин.
Facebook: fb.com/qanotsharq
Instagram: @qanotsharq
Telegram: t.me/qanotsharq
Реклама ҳуқуқи асосида
162views0replies
0

Комментарии