Nirvana Residence нинг биринчи хусусияти — бу шахсий бассейнли террасалари мавжуд хонадонлар. Ёзда терраса дам олишингиз ва вақтингизни мароқли ўтказишингиз учун сизнинг шахсий жойингизга айланади.
Мажмуанинг яна бир хусусияти — томда жойлашган инфинити-бассейн. Бу ерда «Бобур» боғининг ажойиб манзараси ва Тошкент панорамасидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Агар сиз юқори даражадаги қулайликка интилсангиз, шахсий иссиқхонага эга ноёб пентхаусни танланг.
Резидентларга қулайлик яратиш мақсадида мажмуа ҳовлиси 4-қават баландлигида жойлашган. Бу ерда болалар майдончаси ва дам олиш масканлари мавжуд. Автомобиллар ҳовлига кира олмайди, бу эса резидентлар хавфсизлигини кафолатлайди.
Мажмуада ҳайдовчилар учун 3 қаватли ерости автотураргоҳи режалаштирилган.
Мажмуанинг биринчи қаторида пухта режалаштирилган тижорат майдонлари жойлашган. Инвесторлар учун бу фойдали инвестиция киритиш ва қайта сотиш ёки ижарадан тез фурсатда даромад олиш учун ажойиб имкониятдир. Премиум жойлашуви туфайли бу ерда ҳар қандай бизнес тури катта талабга эга бўлади.
Мажмуа тўлиқ қуриб битказилган, объектни фойдаланишга топшириш 2025 йилга мўлжалланган. Ҳозирда Nirvana Residence хонадонлари учун махсус қулай шартлар амал қилади. Мавжуд лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотни ва хонадон учун индивидуал ҳисоб-китобни савдо офисига келиб олишингиз мумкин.
Nirvana Residence қурилиш соҳасидаги етакчи француз аудитори – Bureau Veritas назорати остида қурилмоқда.
Сотув офисига соат 9:00 дан 19:00 гача ташриф буюришингиз мумкин.
Манзил: Яккасарой тумани, Шота Руставели ва Братиславская чорраҳаси
Реклама ҳуқуқи асосида