Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент вилоятида 6-синф қизга порнографик видеоларни қўйиб берган ҳайдовчи қамалди

Қизчанинг онаси ҳайдовчига қизини манзилига олиб бориб қўйишини айтиб, унга топширган. Аммо, ҳайдовчи эркак қизга порнографик мазмунан эга бўлган видеоларни намойиш этган.

795views0replies
0

Иллюстрация / UzNews.uz

2024 йил 20 сентябрь куни Тошкент вилояти Жиноят ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туман судида вояга етмаган қизга беҳаё видеолар қўйиб берган 27 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилди.
2024 йил 19 сентябрь куни соат 12:10 ларда бошқарувидаги Nexia’ни бошқариб кетаётиб, Юқори Чирчиқ тумани "Уччинор" маҳалласидан ўтувчи автомобиль йўлида машина тўхтатиб турган вояга етмаган 6-cинф ўқувчисини йўловчи сифатида автомашинасини орқа ўриндиғига ўтказиб олиб кетган ва йўлда кетаётган вақтида қизга ўзининг телефонидан порнографик мазмунан эга бўлган видеоларни намойиш этган.
Қизча эса уни ҳаракатларига норозилик билдириб, машинани тўхтатиш талаб қилинганида, уят сўзлар билан сўкиниб, К.Албековани талабига кўра машинани тўхтатиб уни йўл четида қолдирган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузар эркакнинг айтишича, у ўша куни автомашинасини бошқариб кетаётганида бир аёл қизи билан машина тўхтатиб, қизини Водник даҳасига тушириб кетишини сўраган ва қизчани машина орқа ўриндиғига ўтказиб юборган. Эркак йўлда кетаётган вақтида ўзининг уяли телефонини очиб, уятсиз видеоларни қизга кўрсатган. Қиз қўрқиб кетиб, мени ташлаб кетинг деганида машинани тўхтатиб, уни йўл четига тушириб кетган.
Эркак суд мажлисида нима сабабдан бундай иш қилганлигини тушунтириб бера олмаслигини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришни сўради.
Суд қарори билан эркак МЖтКнинг 183-моддаси ва 189-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган ва унга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва БҲМнинг 100 баравари миқдорида, яъни 34 млн сўм жарима жазоси тайинланган.
795views0replies
0

Комментарии