• 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 615 сум
    -19.27
  • 14 755 сум
    -66.75
  • 162 сум
    -0.35
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 20 сентября 2024

Шавкат Мирзиёев янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Президент Ҳиндистон, Корея, Мўғулистон, Германия, Исроил Фавқулодда ва мухтор элчилари ва Европа Иттифоқи делегацияси раҳбарини самимий табриклади.

309
0

Бугун, 20 сентябрь куни Ўзбекистонга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант, Корея Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Вон До Ён, Мўғулистон Фавқулодда ва мухтор элчиси Дааданхуу Батбаатар, Германия Федератив Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Хутерер, Исроил Давлати Фавқулодда ва мухтор элчиси Гидеон Лустиг ва Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Тойво Клаардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. 

Президент очиқ, конструктив ва прагматик ташқи сиёсат натижасида Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни ва мавқеи тобора мустаҳкамланаётганини таъкидлади.

Маросим якунида Президент янги тайинланган элчиларга шарафли фаолиятида катта муваффақиятлар тилаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва ислоҳотлар натижалари билан, айниқса, энг чекка туман ва қишлоқларга бориб яқиндан танишишни тавсия қилди.

Хорижий дипломатлар самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги фаолиятини самарали олиб боришларига яратилган шароитлар учун ташаккур изҳор этдилар.

309
0