Поиск
RUUZ

Коронавирус

"Covid-19 нинг янги штамми Ўзбекистонда аниқлангани йўқ" — ССВ

Нурмат Атабеков етарли вакциналар захираси мавжудлигини қайд этди.

54views0replies
0

Ижтимоий тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб Covid-19 нинг ХЕC номли янги штамми тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, бугунги кунда дунё бўйлаб “омикрон” штаммининг 10 та версияси "айланиб юрибди".
Мутахассислар келаётган қиш мавсумида ХЕC версияси доминант, яъни энг кўп қайд этиладиган вариант бўлишини прогноз қилмоқда.
Таъкидланишича, бу касаллик енгил ва асоратсиз, аниқроғи ЎРВИ ва гриппга хос белгилар билан кечмоқда. Фақат айрим фарқли аломатлари бор. Енгил нафас қисиши, давомли йўтал, таъм ва ҳид билиш қобилияти қисман йўқолиши, ҳолсизлик каби симптомлар шулар жумласидан.
Қолаверса, халқаро тиббий амалиётда ХЕC штаммини юқтирган беморлар асосан бир-икки ҳафтада тўлиқ тузалиб кетиши кузатилмоқда. Амалдаги даволаш протоколлари, муолажа усуллари кутилганидек натижа беряпти.
"Ҳозир Ўзбекистонда ХЕC штамми қайд этилгани йўқ. Ўз навбатида, СОВИД-19 га қарши етарли вакциналар захирасига эгамиз. Шу боис юртимизда катта миқёсдаги эпидемия ва пандемиялар кузалитилиши эҳтимолдан йироқ. Негаки, аҳолимизда мавжуд бўлган жамоавий иммунитет мазкур касаллик қўзғатувчисини мамлакат ҳудудига кириб келиб, жуда кенг кўламда тарқалиш хавфини сезиларли даражада камайтиради"- дейди Нурмат Атабеков .
54views0replies
0

Комментарии