Поиск
RUUZ

Общество

Бойсундаги конда водород сулфид сульфид гази сизиб чиқиши оқибатида вафот этганлар 4 кишига етди

Ҳодиса оқибатида 11 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Энергетика ва ФВВ вазирлари ҳодиса юзасидан маълумот берди.

147views0replies
0

Энерегетика вазирлиги

Кеча, 18 сентябрь куни Бойсун тумани “Кўлқамиш” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конида Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов ва Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Қўлдошев иштирокида кеча, 17 сентябрь куни конда юз берган техноген ҳодиса юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди. 
Унда 17 сентябрь куни соат 16:00 ларда Бойсун туманидаги “Кофрун” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сульфид гази сизиб чиқиш ҳолати қайд этилганлиги айтилди.
Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган. 11 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Кечанинг ўзида уларнинг 10 нафарига уйига жавоб берилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 1 сентябрь куни соат 15:17 да “М-25” конидаги 604-сонли қудуқда бурғилаш ишларини олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида водород сульфид гази чиқиши кузатилганди. Ушбу техноген ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича республика даражасидаги вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат тезкор штаб тузилиб, унинг назорати остида ҳодиса оқибатларини режали бартараф этиш ишлари амалга оширилди. Натижада 15 сентябрь куни қудуқ герметикланган ҳамда табиий газнинг сизиб чиқиши ҳолати тўлиқ сўндирилганди.
Брифинг иштирокчиларнинг “Нега бу ҳодиса яна такрорланди?” дея берган саволига Энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов бу мазкур коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқлигини айтди.
Хусусан, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” кони маъмурий жиҳатдан Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ҳудудида жойлашган бўлиб, Бойсун шаҳридан 20 километр жануби-шарқда жойлашган.
Географик жиҳатдан ҳудуд тоғолди-адир рельефидир. Рельефнинг мутлақ баландлиги денгиз сатҳидан 1000 метрни ташкил этади.
“М-25” (“Гажак”) кони биринчи марта 1933 йилда геологик тадқиқот йўли билан аниқланган ва 1938 йилда тайёрланган. 1941 йилда бу ерда биринчи қидирув қудуғи бурғиланган.
1974 йилда 5-сонли қудуқни синовдан ўтказишда қуйи бўр қатламларидан газнинг саноат оқимлари олинган. Худди шу йили тузилма кон тоифасига киритилган.
147views0replies
0

Комментарии