Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда туман ИИБ ходимлари иштирокида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Навбаҳор туманида яшовчи К.Р. чақалоғини қўшни маҳалладаги З.С.га 10 млн сўмга сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аёлга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.