Поиск
RUUZ

Происшествия

Сурхондарёда Nexia-2 ва ВАЗ-2107 иштирокидаги ЙТҲда 3 киши вафот этди

Nexia-2 ва ВАЗ-2107 автомашиналарини ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 19 ҳамда 20 ёшли ҳайдовчилар бошқарган.

167views0replies
0

Сурхондарё ИИБ ЙҲХБ

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир этилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди.
Жорий йилнинг 17 сентябр куни соат 03:15 атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида 2004 йилда туғилган ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган фуқаро Nexia-2 автомашинасини "Денов-Сариосиё" йўналиши бўйлаб бошқариб келиб қарама-қарши бўлакдан ҳаракатланиб келаётган 2005 йилда туғилган, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳайдовчи бошқарувидаги ВАЗ-2107 автомашинаси билан тўқнашиб кетиб ЙТҲ содир этган.
Ушбу ЙТҲ натижасида ВАЗ-2107 автомашинаси салонида бўлган 3 нафар йўловчи (ҳайдовчининг синфдошлари) вафот этиб, иккала автомашина салонида бўлган қолган йўловчилар тан жароҳати олиб туман Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё туман ИИБ Тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
167views0replies
0

Комментарии