• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 17 сентября 2024

“Ғишткўприк” чегара постида Ҳиндистон оқ товуслари ва қирғовулларни олиб ўтаётган шахс ушланди

Андижонлик фуқаро Чеченистондан 22 дона 4 турдаги қирғовуллар ва 5 дона товусларни тегишли ҳужжатларсиз олиб киришга уринган.

257
0

Маълум қилинишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари томонидан Ўзбекистон – Қозоғистон чегарасидаги “Ғишткўприк” чегара постида қонун бузилиши ҳолати аниқланди.

Андижон вилоятида яшовчи фуқаро М. Н. Чеченистон Республикасидан 22 дона 4 турдаги  қирғовуллар ва 5 дона  Ҳиндистон оқ товусларини чегара божхона постидан олиб ўтаётган вақтида тўхтатилган.

Текширув давомида тегишли ҳужжатлари мавжуд эмаслиги маълум бўлган.

Шунингдек, ветеринар хулосасида қушлар номи ва сони нотўғри кўрсатилган. Ҳолатга аниқлик киритилгунга қадар, қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилди.

257
0