Поиск
RUUZ

Спорт

Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ жаҳон чемпионатларида қандай натижа қайд этган?

Ўзбекистон мезбонлик қилаётган мундиални Хосе Венансио Лопез бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ катта йўқотишлар билан бошлади.

128views0replies
0

UzNews.uz / Жаҳонгир Сотволдиев

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этган. 2016 йили Ўзбекистонда мезбонлик қилган мундиал йўлланмасини берувчи Осиё кубогида Хосе Мария Мендез бошчилигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси финалга қадар етиб борган ва финалда Эрон терма жамоасига 1:2 ҳисобда мағлубиятга учраб Колумбияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати йўлланмасини йўлга киритган.
Осиёнинг вице-чемпиони сифатида иштирок этган вакилларимиз 2016 йилги жаҳон чемпионатида 1 очко жамғарган ҳолда мусобақани гуруҳ босқичида якунлаган эди.
Ўзбекистон - Панама 1:3
Колумбия - Ўзбекистон 3:3
Португалия - Ўзбекистон 5:1
2021 йили Литва мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси "В" гуруҳида Россия, Гватемала ва Миср терма жамоаларига қарши баҳс олиб борган.
Ўзбекистон - Гватемалага 4:5
Россия - Ўзбекистон 2:4
Миср - Ўзбекистон 1:2
Мундиалнинг 1/8 финал босқичида вакилларимиз ўзларининг азалий рақиблари бўлган Эрон терма жамоасига 8:9 ҳисобида имкониятни бой бериб мусобақани тарк этган эди.
Айни кунларда илк маротаба Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Хосе Венансио Лопез бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ мезбон сифатида иштирок этмоқда. Вакилларимиз Нидерландия, Парагвай ва Коста-Рика терма жамоалари билан мусобақанинг "А" гуруҳидан жой олишган.
Ўзбекистон МТЖ мундиалнинг илк турида гуруҳда Нидерландия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди ва муросасиз кечган учрашувда иккала терма жамоа вакиллари ўз дарвозаларидан 3 маротабадан тўп олиб чиқишди. Кескин курашларга бой кечган учрашув 3:3 ҳисобида якунланди ва томонлар 1 очкодан бўлишиб олишди.
Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон МТЖ гуруҳдаги иккинчи учрашувни ўтказади. Унда вакилларимиз Парагвай тўсиғидан ўтишга ҳаракат қилади. Ушбу учрашувда ўзбекистонлик футзалчиларга муваффақият тилаб қоламиз.
Афсус Ўзбекистон МТЖ мусобақани катта йўқотиш билан бошлади.
Жароҳат олган футзалчилар: Даврон Чориев, Суннат Жўраев, Равшан Элибоев, Мусобақа бошланишига оз вақт қолганда жамоа сардори Дилшод Раҳматов ҳам жароҳат сабабли жаҳон чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди. Унинг ўрнига Анасхон Раҳматов якуний таркибдан жой олди.
128views0replies
0

Комментарии