Поиск
RUUZ

Криминал

Қорақалпоғистонда поччасини ўлдирган қайнука қамалди

У опасининг илтимосига кўра келиб, режа асосида марҳумни болта билан ўлдирган.

254views0replies
0

Маълум қилинишича, аёл ва эр ўртасида ўзаро оилавий жанжаллар бўлиб турган. Сўнгра аёл Тошкент шаҳрида яшовчи укасидан келиб, бу масалани ҳал қилиб беришини сўрайди. Укаси опасининг уйида бир-икки кун яшаб, поччасини ўлдириш учун қулай вақтни кутади.
Режага кўра, судланувчи поччасининг ухлаб ётган вақтида олдиндан тайёрлаб қўйилган болта билан уриб, унга оғир тан жароҳатлари етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ўтказилди. Бу ҳақда "Замон" дастури хабар қилди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан 7 йил муддатга, укаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмининг "в", "ж" бандлари билан 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
254views0replies
0

Комментарии