Жорий йилнинг 31 август куни соат 20:15 атрофида М.А. (эркак) Чилонзор тумани, Бешёғоч МФЙда жойлашган 5-сонли юқимли касалликлар шифохонасида Н.С.га (эркак) шилқимлик қилганлиги аниқланган.
Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, айбланувчи телефонини тузатиш баҳонасида жабрланувчига қўнғироқ қилиб уни ўз хонасига таклиф қилган ва эшикни ёпиб, жинсий ҳаракатлар қилган.
Судланувчи М.А. жабрланувчи Н.С.ни орқасидан келиб қучоқлаб уни бўйнидан ўпиб, жинсий азосига тегга ва уни қўлини ҳам ушлаб ўзини жинсий азосига теккизган. Орадан бироз вақт ўтиб Н.С. хонадан чиқиб кетган.
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида МЖтКнинг 41-1-моддаси (жинсий зўравонлик) билан квалификация қилинган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ҳукм ўқилди.
Суд ҳукмига кўра, айбланувчи ўз айбини тан олган ва суд барча ҳолатларни ўрганиб чиқиб, уни ҳам оғирлаштирувчи, ҳам енгиллаштирувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Шунингдек, суд ҳуқуқбузарни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан озод қилишга қарор қилди.