Поиск
RUUZ

Происшествия

Самарқандда болалар боғчасида ёнғин чиқди

Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари эвакуация қилинган. ФВВ ёнғин бўйича маълумот берди.

214views0replies
0

ФВВ

Бугун, 4 октябрь куни соат 14:36 да Самарқанд шаҳри Бағдод кўчасида жойлашган мактабгача таълим муассасаси ошхонасининг том қисмида ёнғин чиққан. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:40 да етиб борган ва ёнғин соат 15:06 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ошхонанинг 30 кв. метр том қисми ёниб кетган.
ФВВга кўра, ҳодисада жабрланганлар йўқ, тарбияланувчилар бинодан ўз вақтида эвакуация қилган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
214views0replies
0

Комментарии