Поиск
RUUZ

Происшествия

Бойсундаги техноген офатда фуқароларнинг заҳарлангани акс этган видеолар тарқалди — видео

Бироқ, мутасаддилар оммавий заҳарланишлар ва жароҳатланганлар йўқлигини таъкидлаган эди.

201views0replies
0

Аввалроқ, Сурхондарёда жойлашган газ конида олтингугурт гази сизиб чиққани ҳақида хабар берган эдик.
ФВВ Матбуот хизмати фуқароларни тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаганлигини маълум қилган эди.
Бироқ, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар мазкур хабарларнинг аксини кўрсатаётгандек. Бунга мисол тариқасида, туман ободонлаштириш бўлимининг бир гуруҳ ишчи аёллари конь ҳудудига ишга юборилгани ва уларнинг ўнга яқини шифохонада кислородли баллонга улангани, айримларининг аҳволи оғирлиги тўғрисида хабарларни келтириш мумкин.
Маҳаллий мутасаддилар шу куни 40 нафарга  яқин аёл кондан 18 чақирим узоқдаги Бошработ маҳалласи ҳудудидаги йўл бўйида ободонлаштириш ишларини олиб борганини маълум қилди. Улардан 9 нафари соғлигидан шикоят қилиб, касалхонага келган.
Мутасаддиларнинг айтишича, бу масалада ортиқча хавотир ва ваҳимага ўрин йўқ.
Бундан ташқари, кеча, 11 сентябрь куни ФВВ мутасаддилари иштирокида ўтказилганн матбуот анжуманида ҳам оммавий заҳарланишлар йўқлиги таъкидланди. "Қанча вақтда газ чиқиши тўхтатилади, деган саволга яна “қисқа кунлар ичида” деб жавоб берилди.
"Тўғри, ижтимоий тармоқлардан ҳам кўряпмиз ёки ўзимиздаги маълумотлар бўйича, уй-жойини, мол-ҳолини кўргани келган аҳолида айрим ҳолларда заҳарланиш ҳоллари бор. Бу – енгил заҳарланиш. Шифокорга мурожаат қилганидан сўнг, ёрдамни олиб, қисқа вақт ичида чиққан ҳолатлар бор. 2-3 кун олдин бўлган аёллар [заҳарлангани] ҳолатида, улар қисқа вақтда шифохонага боришган ва зарурий ёрдам кўрсатилган, улар бугунги кунда ишни давом эттиришяпти. Демак, бундай ҳолатлар ҳам бор. Ҳозирда хорижий тажриба ҳам ўрганиляпти. Яқин кунларда конни жиловлаш ишлари амалга оширилади”, – деди ФВВ Ахборот хизмати бошлиғи ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев.
201views0replies
0

Комментарии