Поиск
RUUZ

Спорт

Президент Олимпия шаҳарчаси қурилишини бориб кўрди

Ушбу мажмуа Ўзбекистонда келгуси йил ўтказиладиган ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилмоқда.

4views0replies
0

Маълум қилинишича, мазкур мажмуада мусобақалар Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан тан олинган 29 та спорт тури бўйича ўтказилади. Уларда қитъамизнинг 45 та давлатидан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
100 гектар майдонга ёйилган Олимпия шаҳарчасида буларнинг барчаси учун шароит бўлади.
Хусусан, 12 минг ўринли олимпия стадиони, ҳар бири 2 мингдан томошабинга мўлжалланган велодром, сув спорти саройи, яккакурашлар ва жамоавий ўйинлар мажмуалари қад кўтариб қолган.
Давлат раҳбари қулайлик ва хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Бу жараёнларни юқори даражада рақамлаштириш, сунъий интеллект воситаларидан кенг фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.
Таъкидланишича, Осиё ўйинларидан кейин Олимпия шаҳарчасидан самарали фойдаланилади.
Спорт вазирлиги, Антидопинг агентлиги, Давлат спорт академияси, Жисмоний тарбия илмий-тадқиқотлар институти, Спорт турларини ривожлантириш маркази шу ерда жойлашади.
"Профессионал спортчиларни тайёрлаш ва маҳоратини ошириш бўйича машғулотлар ўтказилади. Ҳудудий спорт ташкилотларининг шаҳарча инфратузилмасидан фойдаланиши йўлга қўйилади",- дейилади хабарда.
4views0replies
0

Комментарии