Поиск
RUUZ

Реклама

Футзал бўйича жаҳон Чемпионатининг кубоги Ўзбекистоннинг 14 та шаҳрига ташриф буюрди

Бутун эътибор сентябрь ва октябрь ойларида футзал оламининг марказига айланадиган Марказий Осиё мамлакати сифатида Ўзбекистонга қаратилган. Футзал бўйича FIFA жаҳон Чемпионати босқичи тугаши билан ҳаяжон кучаяди, шу тариқа 24 та жамоа шон-шуҳрат учун курашишга тайёр.

164views0replies
0

Кубок тури нафақат бутун Ўзбекистондан, балки дунёнинг бошқа мамлакатларидан ҳам футболчилар, мухлислар ва спорт мутахассисларининг эътиборини тортди. Тадбирнинг ёрқин лаҳзаларидан бири Coca-Cola компаниясининг фаоллиги бўлди. Бренд турли тадбирлар ва дам олиш ҳудудларини ташкил этиб, мухлисларга нафақат тадбир завқини суриш, балки қулай шароитда ҳордиқ чиқариш имконини ҳам яратди. Тур меҳмонлари, шунингдек, қайта ишланган пластикдан тайёрланган ғилофларни йиғиш ва Coca-Cola компаниясининг экологик кун тартиби ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўлишди.
Таъкидлаш жоиз, Coca-Cola нинг турнирдаги иштироки Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга кўмаклашишга қаратилган эди. Тур давомида йиғилган умумий оғирлиги 50 килограмм бўлган PET-пластикнинг барчаси қайта ишлашга топширилди, бу компаниянинг экологик масъулият ва сайёрамиз келажаги учун ғамхўрлигига содиқлигини тасдиқлайди.
«Йирик брендлар умумий мақсадларга эришиш учун FIFA билан ҳамкорлик қилаётганини кўриш жуда ёқимли. Coca-Cola нафақат биз учун ажойиб мухлислар зонасини тайёрлади, балки атроф-муҳитга содиқлигини ҳам намойиш этди. Бу спорт ва сайёрамизга ғамхўрлик ўртасидаги боғлиқликни қандай ўрнатиш мумкинлигига мисол», – дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашди тадбир меҳмони.
Кубок турининг якунланиши мухлислар учун янги ҳаяжонли босқични бошлаб беради – 14 сентябрдан 6 октябргача Тошкент, Бухоро ва Андижонда Марказий Осиёда илк бор ўтказиладиган Футзал бўйича FIFA жаҳон Чемпионати. Ушбу тадбир барча спорт ишқибозлари учун унутилмас воқеага айланиб, иштирокчилар ва томошабинларда ёрқин хотиралар қолдиришга ваъда бермоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида
164views0replies
0

Комментарии