• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 6 сентября 2024

Париж Паралимпиадасида яна 2 та медаль қўлга киритилди

Пара дзюдо бўйича Кумушхон Ходжаева ва Учқун Қуранбоев кумуш ва бронза медалларини эгаллади.

6 сентября 2024
323
0

Пара дзюдо бўйича аёллар ўртасида J2 классида -57 кг вазн тоифасида финал баҳслари якунланди. Унда ўзбекистонлик Кумушхон Ходжаева япониялик Хиросе Жункога қарши татамига чиқди. 

Афсуски, Кумушхон Ходжаева ҳал қилувчи беллашувда имкониятни бой берди ва делегация ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди.

Шунингдек, Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Учқун Қуранбоев Паралимпия ўйинларидаги иккинчи медалига сазовор бўлди. 

Ж2 классининг -73 кг вазн тоифасидаги беллашувларда курашган спортчи учинчи ўрин учун баҳсда жанубий кореялик Донгхун Кимни мағлубиятга учратиб, бронза медали соҳибига айланди. 

https://t.me/OlympicUz/33658

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 9 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронзани ташкил қилмоқда.

6 сентября 2024
323
0