Бугун, 6 сентябрь куни пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф12 классида ядро улоқтириш баҳслари якунланди. Ушбу йўналишда қатнашган ўзбекистонлик Сафия Бурханова 14.12 метр натижа кўрсатиб, делегация ҳисобига олтинчи кумуш медални қўшиб қўйди.
Маълумот учун, Сафия Бурханова бундан аввал Рио-2016 Паралимпия ўйинларида кумуш ва Токио-2020 Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган.