Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, 2024 йил 3 сентябрь куни соат 16:20 ларда Каттақўрғон тумани “Мундиён” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда ҳайдовчи Lacetti'ни "Каттаминг-Кадан" йўналишида бошқариб келиб, йўлнинг ўнга қия бурилиш жойида тезлиги юқори бўлганлиги сабабли озиқ-овқат дўконига келиб урилган.
Оқибатда, дўкон ичида бўлган бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан Каттақўрғон туман ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.